Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Геннадий Кочнев: “Бунёдкор” билан ўйинларда ҳеч кимга осон бўлмаган

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” – “Бухоро” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар иштирок этишди.

- Учрашув якунлангач, Тачмурод Агамуродовнинг соғлиги бироз ёмонлашди. Шу боисдан ҳам бош мураббийимиз матбуот анжуманига кела олмади, - деб гап бошлади “Бухоро”нинг спорт директори Геннадий Кочнев. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, асосий эътиборимизни ҳимояга қаратиб, рақибни қарши ҳужумда ушлаш режасини ишлаб чиққандик. Футболчиларимиз ҳимояда жуда аниқ ва бехато ўйнашди. Ўйин олдидан юклатилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Бунинг учун уларга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.

- “Бунёдкор”га қарши бутун ўйинни ҳимояда ўтказиш осон эмас. Шундай эмасми?
- Тан олиш керак, “Бунёдкор” маҳоратли ўйинчилардан ташкил топган ва ўйин савияси жуда юқори бўлган етакчи клуб. Бундай жамоалар билан ўйинлар ҳеч кимга осон бўлмаган. Лекин ҳимоячиларимиз кучли босимга қарши яхши ўйин кўрсатишди. Биз қарши ҳужумда ўйнашни маъқул топгандик.

- “Бухоро” сафида ёш футболчилар талайгина. Айтингчи, бу каби ҳимоявий ўйинлар уларнинг келажагига нима беради?
- “Бунёдкор” ва “Пахтакор” сингари жамоаларга қарши ўйнашнинг ўзи уларнинг тажрибасини оширади. Ҳисоб қандай бўлишидан қатъи назар ёшлар ўзлари учун нимадур ўрганади. Футболда ҳар сафар ҳам ҳужумда ўйнайвермайсан. Шундай экан, таркибимиздаги ёшлар ҳимоявий ўйинга ҳам мослашишлари керак.

- Ҳақиқатдан ҳам “Бухоро”нинг ҳимоя чизиғи ёмон ўйнагани йўқ. Бироқ майдон марказида тўп тепган футболчилар ҳимоя ва ҳужум ўртасидаги боғлиқликни етарли даражада таъминлаб бера олишмади.
- Ўйин давомида қарши ҳужумда вазият бўлишига умид қилгандик. Режамиз бўйича бундай ҳолатлар яратилди ҳам. Афсуски олдинги чизиқдаги ўйинчиларимиз кутилганидек ўйин кўрсата олишмади.

- Наоя Шибамуранинг ўйини ҳақида қандай фикрдасиз? (япониялик журналистнинг саволи)
- У ҳақиқий профессионал. Шахсан менда ва “Бухоро” жамоаси мураббийлари штабида унга нисбатан ҳеч қандай эътироз йўқ. Шибамуранинг ўйин сифати ҳам тўлиқ бизни қониқтиради.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 11:14, 25.09.2012.
Ўқилди: 3827 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.