«Аделаида Юнайтед» вакиллари кейинги ҳафта ОЧЛ-2012 чорак финали жавоб ўйини учун юртимизга сафар қиладилар. Улар «Бунёдкор»нинг уйида бўладиган ўйинда ғалаба қозонишларига ишонишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, австралияликлар ўз уйларида бўлган дастлабки ўйинда дуранг натижани қайд этгандилар. Лекин уларнинг Тошкентда бўладиган ўйиндан умидлари катта. Жамоа ҳужумчиси Ян Ремси ўзларидаги футболчиларнинг тўлиқ имкониятидан фойдаланган ҳолда ОЧЛнинг ярим финалига йўлланмани бемалол қўлга киритамиз дея таъкидламоқда.
«Биз бошида уларни 2:0 ҳисобида ортда қолдираётгандик, ундан ташқари гол уриш учун яна бошқа имкониятларимиз бўлганди. Лекин буларнинг бари биринчи бўлимда бўлди. Ғалаба қозонишимизга ишонгандик, лекин воқеалар доим ўзинг ўйлагандек ривожланавермас экан. Лекин шундай бўлса-да, биз ҳали ҳам ўзимизга ишонамиз ва меҳмонда бўлса ҳам ўзимизга керакли натижани қайд эта оламиз. Мен ҳақиқатан ҳам у ерда ғалаба қозонишимизни истайман. Гуруҳ босқичида Тошкентда бўлган ўйинда 2:1 ҳисобида муваффақиятга эришгандик. Бу натижани уларнинг ўзлари ҳам эслашса керак. Улар жуда омадли экан. Ҳақиқат шуки, ўзбекистонликлар 11 бўлиб ўйнаганимизда биз билан етарли рақобат қила олмас эканлар», дея «Аделаида Юнайтед» ҳужумчиси Ян Ремси Австралиянинг The World Game веб-сайтига интервью берди.