Бош мураббий Кристоф Галтье келаси мавсумда "ПСЖ"да ишлашни давом эттиришни режалаштирмоқда.
"Кампуш ва мен келаси мавсум учун таркиб тузилиши, жамоани яхшилаш, ўйинимизни янада ранг-баранг, мувозанатли қилиш учун киритмоқчи бўлган ўзгаришлар устида ишлаяпмиз. Келаси мавсумда "ПСЖ"ни бошқармоқчиман.
Мавсум якунида мавсум якунлари сарҳисоб қилинади. Лекин унутмаслигимиз керакки, бу мавсум ўрталарида асосий халқаро ўйинчилар иштирок этган ўзига хос мавсум бўлди. Мавсум бошида ва иккинчи даврада нима бўлганини таҳлил қилишимиз керак.
Биз нима устида ишлашимиз кераклигини, таркибни қандай яхшилашни биламиз. Ишонинг, кўплаб футболчилар "ПСЖ"га ўтишни исташади", - деди парижликлар устози.
Аввалроқ, "Ницца"да ишлаётган вақтида мураббий клуб спорт директори Жюлен Фурньега жамоада "бу қадар кўп қора танлилар ва мусулмонлар бўлиши мумкин эмаслигини" айтгани ҳақида хабар берилганди.
Бундан ташқари, "ПСЖ" аллақачон янги мураббий номзодини муҳокама қилаётгани хабар қилинганди.