“Рома” сардори Лоренцо Пеллегрини Европа лигасининг 1/4 финали жавоб учрашувида “Фейеноорд” устидан қозонилган ғалаба (4:1) ҳақида фикр билдирди.
"Айтишим керакки, ўйиндан олдин ҳам жуда кўп ҳиссиётлар бўлган. Биз учун ҳамма нарсани берадиган бу мухлислар учун ғалаба қозонишимиз кераклигини билардик ва шунинг учун улар учун ҳамма нарсани беришимиз керак", - дея Пеллегрини сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.