Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Родри операция қилинади

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри Жаҳон чемпионати якунланганидан кейин жарроҳлик амалиётини ўтказади. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатди.

«Родри Испания терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги иштирокидан сўнг сирли жароҳат туфайли операция қилинади ва мавсум стартини ўтказиб юборади», — дейилади манба матнида.

Қайд этилишича, «Манчестер Сити» клуби Родрининг муаммоси борасида қандайдир изоҳ беришни рад этган.

Шунингдек, манбанинг алоҳида таъкидлашича, Родрига операциядан кейин тикланиш учун жуда кўп вақт талаб этилмайди. Шунга қарамай, «Манчестер Сити» хавбеки 2026/2027 йилги мавсумнинг дастлабки қисмини ўтказиб юборишига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Энцо Мареска «Манчестер Сити»нинг янги бош мураббийи этиб тайинланган эди.

Киритилди: 22:50, 29.06.2026.
Ўқилди: 2499 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик