Кеча ОФК кубоги чорак финалида 3та жавоб ўйини бўлиб ўтди ва дастлабки ярим финалчилар номи маълум бўлди.
Ўз майдонида Ироқнинг "Арбил" клуби ўз майдонида Малайзиянинг "Келантан" жамоасини 5:1 ҳисобида ютгани учун сафарда кўп қийналиб ўтирмади (1:1).
Мусобақа ғолиблигига даъвогар бўлган Иорданиянинг "Ал-Виҳдат" ва Кувайтнинг "Ал-Кувайт" клублари ўртасидаги баҳсда меҳмонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ваҳоланки, Кувайтдаги дастлабки баҳсда ҳисоб очилмаганди.
Саудия Арабистоннинг "Ал-Иттифоқ" клуби худди дастлабки ўйинда бўлгани каби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Индонезиянинг "Арема" жамоаси кучли рақиб қаршилигига дош бера олмади.
Бугун яна бир ўйин бўлиб ўтади. Ироқнинг "Аш-Шорта" клуби Таиланднинг "Чонбури" клубини қабул қилади. Таиландда бўлиб ўтган биринчи ўйинда Ироқ жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.
ОФК кубоги. Чорак финал. Жавоб ўйинлари.
25 октябрь, сешанба
"Келантан" (Малайзия) - "Арбил" (Ироқ) - 1:1. Биринчи ўйин - 1:5
"Ал-Виҳдат" (Иордания) - "Ал-Кувайт" (Кувайт) - 0:3. Биринчи ўйин - 0:0
"Ал-Иттифоқ" (Саудия Арабистони) - "Арема" (Индонезия) - 2:0. Биринчи ўйин 2:0.
26 октябрь, чоршанба
"Аш-Шорта" (Ироқ) - "Чонбури" (Таиланд)
Биринчи ўйин: 2:1
ОФК кубоги. Ярим финал (2 ва 23 октябрь)
"Ал-Иттифоқ" - "Ал-Кувайт"
"Аш-Шорта" (Ироқ) / "Чонбури" (Таиланд) - "Арбил"













