Франция терма жамоаси ва “Милан” ҳужумчиси Оливье Жиру Қатарда бўлиб ўтган ЖЧ-2022да “Реал” ҳужумчиси Карим Бенземанинг Франция терма жамоаси сафида иштирок этмагани ҳақида гапирди.
"Бензема кетаётганини билганимиздан кейин баъзиларимиз енгил нафас олганимизни эшитганимда, буни мутлақо бемаънилик деб ўйлаганман! Биз унга раҳмимиз келди. Мен унга бу ҳақда шахсан айтдим. Шубҳасиз, биз муҳим қуролни йўқотгандик. Бундан бизнинг ҳам, унинг ҳам ҳафсаламиз пир бўлди", - деди Жиру.
Бензема Франция терма жамоасини Қатардаги турнир бошланишидан олдин тарк этди. Миш-мишларга кўра, футболчи бош мураббий Дидье Дешам билан можаро туфайли шундай қарорга келган.