Кириш Регистрация
13/06 20:00 Динамо 0-1 Олимпик
14/06 23:59 Германия - Шотландия
15/06 18:00 Венгрия - Швейцария
15/06 21:00 Испания - Хорватия
15/06 23:59 Италия - Албания

Можаро. Қозоғистонлик рефери умрбод ҳакамликдан четлатилди

Баҳо:
+ | -

Қозоғистонлик машҳур ҳакамлардан бири Сергей Пасько умрбод ҳакамликдан четлатилди ва у бошқарган ўйин қайтадан ўйналадиган бўлди.

Гап шундаки, Премьер-лиганинг 23-турида "Тобол" жамоаси ўз майдонида "Тараз"ни қабул қилди ва бу ўйинда таразликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ўйиндаги ҳакамнинг хатти-ҳаракатлари мезбонлар бош мураббийи Вячеслав Грознийни эътироз уйғотди ва "Тобол" жамоаси Қозоғистон футбол федерациясига шикоят хатини киритди. Ўйиндаги вазиятлар ўйин назоратчисининг баёнотида ҳам ўз аксини топди. Вазиятни ўрганиб чиққан Федерация мутахассислари қуйидаги ҳолатларда ҳакам қўпол хатога йўл қўйган деб топишди:

1. Ўйиннинг 43-дақиқасида С.Пасько "Тобол" дарвозасига нотўғри пенальти белгилади. "Тараз" футболчиси М.Лечич рақибнинг қўлини ўз елкасида ҳис қилган заҳоти симуляция ишлатиб, жарима майдончаси ичида йиқилди.

2. 85-дақиқада С.Пасько "Тараз" дарвозасига киритилган голни инобатга олмай, хатога йўл қўйди. "Тобол" футболчиси Н.Йованович бош билан зарба бераётганида ҳеч қандай қоида бузмаганди.

3. 92-дақиқада қанот ҳаками С.Васютин ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этиб, хатога йўл қўйди. "Тобол" футболчиси Б.Жолчиев офсайд ҳолатда эмасди.

Мутахассислар томонидан ушбу хатолар бехосдан эмас, атайлаб қилингани эътироф этилди ва бош ҳакам умрбод Қозоғистон чемпионати ўйинларини бошқаришдан маҳрум қилинди. Қанот ҳаками Васютин эса мавсум охирига қадар мусобақаларда иштирок эта олмайди. "Тобол" - "Тараз" ўйини бекор қилинди ва ўйин бошқатдан ўтказилади.

Ўйин пайтида эса "Тобол" мухлислар норозилик сифатида "Грозний, жамоани майдондан олиб чиқиб кет!", дея бақиришди.

Эслатиб ўтамиз, 23-тур олдидан "Тобол" 42 очко билан 2, "Тараз" эса 38 очко билан 4-ўринда бораётганди. Ҳакамнинг саъй-ҳаракатлари эвазига қўлга киритилган ғалаба "Тараз"нинг "Тобол"га яқинлашиб олишига ва медаллар учун курашиш имконини берганди. Аммо энди бу ҳаракатлар бекор бўлиб чиқди. Такрорий ўйин 24 октябрь куни ўтказилади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:33, 26.09.2012.
Ўқилди: 5678 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.