"Реал Мадрид" ҳали ҳам ярим ҳимоячи Дани Себальосни ўз сафида сақлаб қолиши мумкин. Diario AS хабарига кўра, "қироллик клуби" яқинда ярим ҳимоячига, шартномани узайтириш бўйича янги музокараларни бошлаб юборган.
Себальоснинг "Реал" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади. Ярим ҳимоячи жамоада қолишдан манфаатдор ва Европанинг бир қанча топ-клубларини рад этган.
Эслатиб ўтамиз, Себальос кетма-кет иккинчи мавсумини "Реал"да ўтказмоқда. Бунгача футболчи Лондоннинг “Арсенал” жамоаси сафида Англия Премьер-лигасида ўйнаган.













