Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм

Месси "Негрейра иши"ни диққат билан кузатмоқда

Баҳо:
+ | -

Лионель Месси "Барселона"га қайтиши мумкин ва у "Негрейра иши"ни кузатиб бормоқда.

35 ёшли аргентиналик футболчи Чемпионлар лигасида ўйнашни истайди, шунинг учун у учун "Барселона"нинг ушбу турнирда иштирок этиши муҳим. Бу борада у ишнинг боришини диққат билан кузатиб бормоқда.

Каталония президенти Жоан Лапорта ва УЕФА раҳбари Александер Чефериннинг позициялари яқинлашди ва Барселонада ҳеч қандай жазо бўлмайди, деган оптимист фикр бор, аммо бу кафолатланмаган.

Эслатиб ўтамиз, Каталония прокуратураси клуб ва унинг собиқ президентлари Хосеп Бартомеу ва Сандро Роселга қарши Испания техник ҳакамлар қўмитаси собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейрага тўловлар бўйича коррупция бўлиши мумкинлиги бўйича иш очган эди.

"Барселона" 2001 йилдан 2018 йилгача клубдан 7,3 миллион евро олган Негрейра томонидан тайёрланган ҳакамлар ҳисоботи учун пул тўлаганини даъво қилди. УЕФА бу ёзда "Барселона"ни жазоламаслиги ва суд қарорини кутиши хабар қилинганди.

Месси фаолиятини "Интер Майами"да ҳам, унга 400 миллион евро таклиф қилишга тайёр бўлган Саудия Арабистонида ҳам эмас, балки Европада давом эттириш вариантини афзал кўради.

"ПСЖ" ҳужумчи билан шартномани узайтирмоқчи, "Барселона" эса Леони қайтариш истагини ошкора билдирган, бироқ ҳозирча унга таклиф билан чиқмаган.

Киритилди: 14:03, 22.04.2023.
Ўқилди: 3123 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.