«Барселона»нинг бразилиялик футболчиси Даниэль Алвеш ватандоши Неймарни Каталонияга келишини интизорлик билан кутаётганлигини таъкидлади.
«Ўйлайманки, яқин орада «Неймар қиссаси» ўз якунига етади ва бундан жуда кўпчилик хурсанд бўлиши табиий ҳол. Мен уни «Барселона»да Месси билан биргаликда кўришни интизорлик билан кутяпман. Неймар бизнинг ўйинга яхши мослашиб кета олади. Агар у бу ерга келадиган бўлса, дунёнинг энг кучли икки ҳужумчиси бизнинг клубда бўлади», дея ўз фикрларини билдириб ўтди Дани Алвеш.