Мадриднинг "Атлетико" клуби дарвозабони Ян Облак "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд ҳақида фикр билдирди.
Словениялик дарвозабоннинг сўзларига кўра, 22 ёшли норвегиялик ҳужумчи катта салоҳиятга эга ва ҳали ҳам ўсишга қодир.
"Ёшини ҳисобга олган ҳолда ҳали ҳам яхшиланиши мумкин бўлган энг яхши ҳужумчилардан бири. Унинг бу мавсумдаги статистик маълумотларига қараш керак, шунда ҳаммаси аниқ бўлади", - деди дарвозабон TVE билан суҳбатда.
Жорий мавсумда Холанд “Манчестер Сити” сафида 42 та ўйинда майдонга тушиб, 48 та гол урди ва 6 та голга ассистентлик қилди.