Кириш Регистрация

"Арсенал"га бу борада рақобатчи йўқ

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби "Брайтон" ярим ҳимоячиси Мойсес Кайседони кузатишни давом эттирмоқда. Январь ойида "канонирлар" футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин эди, бироқ "чағалайлар" катта товон пули сўрагани сабаб трансфер бекор бўлди.

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, "Арсенал" Кайседога қизиқиш билдираётган ягона инглиз клуби. Яқинда Мойсес "Реал Мадрид"да ўйнаш истаги борлигини маълум қилганди, аммо манба "Брайтон" ва "Қироллик клуби" ўртасида музокаралар борлиги ҳақидаги маълумотни тасдиқлай олмайди.

Аввалроқ Кайседо билан "Ливерпуль", "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" ҳам боғланган эди.

Киритилди: 19:22, 24.04.2023.
Ўқилди: 1165 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.