Италиянинг «Милан» клуби ҳужумчиси Стефан Эл Шааравий мамлакат чемпионатининг навбатдаги турида «Кальяри» устидан қозонилган ғалабага (2:0) ўзининг дубли билан энг катта ҳиссани қўшди. Ўйиндан кейин футболчи муҳим ғалаба борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Аллегри менга катта ишонч билдиряпти, у менга бу мавсумда ўйнаш учун кўпроқ имкон бермоқда. Мен ҳали ёшман, бироқ жамоа учун қўлимдан келган барча ишни амалга оширишга ҳаракат қиламан».
«Биз учрашувнинг бошидаёқ дарвозани ишғол этишни мақсад қилгандик. Бу ғалаба бизнинг мураббий ва мухлислар учун. Биз Аллегрини тўлиқ қуллаб-қувватлаймиз».
«Ушбу муваффақият жамоанинг руҳиятини кўтариши керак. Умид қиламанки, бошқа ўйинларда ҳам бугунгидан ёмон ўйнамаймиз», – футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com интернет-нашри.