Кириш Регистрация
30/08 00:30 Севилья 1-3 Атлетико
30/08 18:00 Сўғдиёна 2-0 Жайхун
30/08 18:00 Челси 4-3 Брайтон
30/08 18:00 Лидс 1-1 Брентфорд
30/08 18:00 Сандерленд 1-0 Фулхэм
30/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
30/08 20:00 Реал Мадрид 4-0 Малага
30/08 20:30 Ман. Юнайтед 5-2 Ипсвич
30/08 21:30 Наполи 1-2 Комо
30/08 22:30 Депортиво 3-1 Валенсия
30/08 23:45 Кальяри 0-1 Интер
30/08 23:45 Лацио 1-0 Женоа
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче - Рома
31/08 22:30 Осасуна - Хетафе
31/08 23:45 Аталанта - Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла - Арсенал
01/09 00:30 Барселона - Райо Вальекано

Левандовски билан боғлиқ муаммоларнинг асл сабаби бошқа футболчида!

Баҳо:
+ | -

Польша терма жамоаси сафида ЖЧ-2022 да иштирок этиб, "Барселона" сафига қайтган Роберт Левандовски ҳали ҳамон ўз формасини тиклай олмаяпти. Испаниялик журналист Гилем Балаге бу муваффақиятсизликларнинг сабабини айтди. Унга кўра, Дембеленинг йўқлиги Левандовскининг самарадорлигига катта таъсир ўтказган.

Қуйида бу ҳақида 3 та сабабни кўриб чиқамиз.

1. Улар "Барса" нинг энг сермаҳсул дуэти ҳисобланади - иккала футболчи биргаликда 5 та гол яратган. Левандовски Дембелега 3 та, Усмон Робертга 2 та голли пас берган.

2. Дембеле майдонда бўлганида Левандовски кўпроқ гол уради. Бундай ўйинларда польшалик форвард ўртача бир ўйинда 0,96 та гол уради (23 ўйинда 22 гол). Усмонсиз Роберт ўртача 0,35 та гол (14 ўйинда 5 гол) уриши қайд этилган. Фарқ катта.

3. Ҳужумчи Дембелесиз рақиб дарвозасига сезиларли даражада камроқ хавф туғдиради. Иккала футболчи ҳам ўйнаган 23 ўйинда Левандовскининг xG кўрсаткичи 16, қанот ҳужумчиси йўқлигида эса польякнинг xG кўрсаткичи 14 ўйинда 6,78 ни ташкил қилган.

Дембеленинг жароҳатидан сўнг узоқ кутилган қайтиши нафақат ўзининг саъй-ҳаракатлари, балки Левандовски билан ўзаро муносабати туфайли ҳам жамоа ўйинини сезиларли даражада яхшилаши мумкин.

25 ёшли футболчи ниҳоят келаётган дам олиш кунларидаги ўйинда қатнашиши кутилмоқда.

Киритилди: 22:57, 24.04.2023.
Ўқилди: 5618 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик