Кириш Регистрация

Тимур Кападзе: "Кўплаб футболчиларимиз шамоллаб қолган эди"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 7-туридан ўрин олган “Насаф” – “Олимпик” (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Насаф”га қарши беллашув осон бўлмаслигини билар эдик. Барчаси режа бўйича кетаётган эди. Тайм сўнггида стандарта вазиятдан гол ўтказиб юбордик ва барчаси ўзгариб кетди. Учрашувдан олдин Алиқулов энг хавфли рақиб эканлигини таъкидлаган эдим. Хатолардан тўғри хулоса чиқаришга ҳаракат қиламиз.

Баҳсдан олдин Жалолиддинов ва яна 7-8 нафар футболчимизда шамоллаш аломатлари бор эди. Айримларнинг тана ҳарорати ҳам юқори эди. Шу сабабли Жасурни захирага олишга қарор қилдим.

7 учрашувда 9 та тўп ўтказиб юбордик, биз стандарт вазиятлар устида ишлашимиз керак. Бугун барча голлар ҳам айнан жарима зарбаларидан киритилди. “Насаф” деярли барча учрашувларда шундай гол киритмоқда.

“Пахтакор” билан баҳсдан сўнг “Олимпик”да пасайиш бўлдими? “Пахтакор”ниннг ёшларига қарши беллашувда 3 та қизил карточка олдик. Кейин “Сўғдиёна” билан учрашувда ҳам четлатиш рўй берди. Бизни шу жиҳат қийнади. Мавсум ҳали олдинда, бизнинг вазифамиз бошқа, Суперлига биз учун тайёргарлик вазифасини ўтайди. Ўйлайманки, мавсум охирида юқори ўринда бўламиз”, – деди Кападзе.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 07:33, 25.04.2023.
Ўқилди: 1383 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7095]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3450]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3233]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3022]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2166]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2143]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2058]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1993]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1977]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1940]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик