Кириш Регистрация
04/12 00:30 Ипсвич 0-1 Кристал Пэлас
04/12 01:15 Лестер 3-1 Вест Хэм
05/12 00:30 Ньюкасл - Ливерпуль
05/12 00:30 Саутгемптон - Челси
05/12 00:30 Эвертон - Вулверхэмптон
05/12 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/12 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Мадрид
05/12 01:15 Астон Вилла - Брентфорд
05/12 01:15 Арсенал - Ман. Юнайтед
06/12 00:30 Фулхэм - Брайтон
06/12 01:15 Борнмут - Тоттенхэм
06/12 22:30 Интер - Парма

Почеттино натижаларини "Челси"нинг сўнгги 8 та мураббийига таққослаб кўрамиз

Баҳо:
+ | -

Почеттинонинг "Тоттенхэм"даги беш йиллик фаолиятига аввало назар ташлаб олишимиз керак. Демак, бошладик.

Ўйинлар: 293 та
Ғалаба кўрсаткичи: 54.27%
Ҳар бир ўйинда ўртача очко: 1.84

Ёмон эмас а? Кўпчилик Почеттино ўз даражасини "Тоттенхэм"да кўтарган дейди. Бу қайсидир маънода тўғри. Аргентиналик мутахассис кейинчалик "ПСЖ"даги оғир даврларга чидашига тўғри келди. У ҳали ҳам 51 ёшда ва эришадиган нарсалари ҳали олдинда. Почеттинонинг "Челси"га келиши ҳаммасига ойдинлик киритиб беради.

1. Грэм Поттер (2022-23)

Ўйинлар: 31 та
Ғалаба кўрсаткичи: 39%
Ўртача очко тўплаш: 1.42

Грэм! У бекор "Челси"га келди дегувчилар ҳам кўп. Бу жамоа мураббийларни пайпоқдек алмаштиради. Тўғри, инглиз мутахассиси оғир дамда келди. Аммо, барибир бунчалик ёмон натижа қайд этиш учун нимадир муаммога эга бўлиш керак. Почеттино хоҳласа ҳам бундай ёмон ўйнай олмаса керак.

2. Томас Тухель (2021-22)

Ўйинлар: 63
Ғалаба кўрсаткичи: 56%
Ўртача очко тўплаш: 1.94

Қизиқарли маълумот – Почеттино Тухелдан икки ёш катта. Бу дегани немис мураббийи ёш бўла туриб, яхши натижаларга эриша олган. Почеттинонинг жамоага келиб биринчи қиладиган иши эса мухлислар меҳрини қозониш бўлиши керак. Агар у буни эплай олса, кейин нимадир бўлиши мумкин.

3. Фрэнк Лэмпард (2019-21)

Ўйинлар: 57 та
Ғалаба кўрсаткичи: 49%
Ўртача очко тўплаш: 1.67

Ҳозирги вақтинчалик даврини ҳисобга олмаганда, Лэмпард жамоасига қайтиб келиб, ҳаммасини яхши бошлайди. Аммо воқеалар дарров ёмон томонга ўзгариб кетганди. Айтиш мумкинки, Почеттинонинг қурадиган ўйини Лэмпардникидан анча яхши ва ёқимли бўлади.

4. Маурицио Сарри (2018-19)

Ўйинлар: 38 та
Ғалаба кўрсаткичи: 55%
Ўртача очко олиш: 1.89

Агарда "Челси" ўтмишидаги мураббийларга қарасангиз, кўплаб номларни кўрасиз. Шулардан бири Сарридир. Унинг жамоадаги даври унчалик ҳам ёмон эмасди. АПЛда 3 ўрин, Европа лигаси ғолиблиги ва ёқимли футбол. Афсуски, италиялик мутахассис Кепа билан ҳамманинг олдида уршиб кетганди.

5. Антонио Конте (2016-18)

Ўйинлар: 76 та
Ғалаба кўрсаткичи: 57%
Ўртача очко йиғиш: 2.14

Контенинг "Челси" ва "Тоттенхэм"даги даври Почеттинонинг "Тоттенхэм" ва бўлажак "Челси"даги даврига параллел сифатида кейинчалик қўйилса керак. Уларнинг қай бири яхши экани, клублар эришган ютуқларда кўринади.

6. Жозе Моуриньо (2004-07, 2013-15)

Ўйинлар: 211 та
Ғалаба кўрсаткичи: 66%
Ўртача очко йиғиш: 2.19

Икки даврлик иши мобайнида Моуриньо "Челси"ни энг яхши жамоалардан бирига айлантириб, клуб тарихида ўчмас из қолдиради. У каби бўлиш осон эмас. Почеттинодан кўп меҳнат талаб этилиши - турган гап. "Челси" мухлисларини эса ишонтириш осон иш эмас.

7. Андре Виллаш-Боаш (2011-12)

Ўйинлар: 27 та
Ғалаба кўрсаткичи: 48%
Ўртача очко йиғиш: 1.70

Унинг даврида ҳаммаси тез тамом бўлганди. Ёш мутахассис учун "Челси"даги иш оғирлик қилади. Кейинчалик Виллаш-Боаш "Тоттенхэм"да ҳам муваффақиятсизликка учрайди. Шу сабабли ундан ўзиш, Почеттинога қийин бўлмайди.

8. Карло Анчелотти (2009-11)

Ўйинлар: 76 та
Ғалаба кўрсаткичи: 63%
Ўртача очко йиғиш: 2.07

Ҳозир Анчелоттининг "Челси"даги даври унутилгандек туюлади. Аммо у бу жамоада яхши натижаларга эришган. Айниқса, мутахассисга босим кучли бўлганини ҳисобга олсак, унинг қадри янада ортади. Ҳозирги "Челси" бошқа. Раҳбарият ва ўйинчиларда ўзгаришлар бор. Шу туфайли Почеттино унчалик ҳам қийналмайди.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 19:00, 25.04.2023.
Ўқилди: 1635 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.