Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Су Маожен: «Битта вазият бир йиллик меҳнатимизни йўққа чиқарди»

Баҳо:
+ | -

Захирадан майдонга тушган Хитой ўсмирлар терма жамоаси футболчиси Чэн Веймин ҳакам томонидан ўйинга қўшиб берилган 4 дақиқанинг учинчисида жарима майдончаси ичида ҳиндистонлик Ален Деорини чалиб йиқитди ва иорданиялик ҳакам Носир ал-Ғаффорий пенальти белгилади. Натижада Хитой ўсмирлар қитъа чемпионатини эрта якунлашга мажбур бўлишди.

"Бундай аҳволда чорак финалга чиқа олмаганимиздан нафақат менинг, балки бутун жамоанинг хафсаласи пир бўлди. Биз мусобақа давомида мағлубиятга учрамадик, зўр ўйнадик, аммо қандайдир сониялар бизни барча нарсадан маҳрум қилди", дейди Хитой ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Су Маожен.

"Мен ҳеч қачон ҳакамни танқид қилмаганман ва ҳозир ҳам танқид қилмайман. Лекин мен кўрган вазиятда қоида бузилмаганди. Ушбу мусобақадан олган фойдамиз шу бўлдики, ўйинчилар катта тажриба тўплашди ва бундан кейин мана шундай катта руҳий босим остида ўйнаётганларида нима қилиш кераклигини энди яхши билишади", дейди у.

"Биз бугунги ўйинни яхши бошладик. Афсуски, гол ўтказиб юбордик. Шунга қарамай, голлар уриб ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Бу натижа бизни чорак финалга олиб чиқиши керак эди. Аммо футбол баъзида ҳаддан ташқари шафқатсиз бўлади. Биргина вазият бизнинг бир йиллик тайёргарлигимизни йўққа чиқарди", дейди Су Маожен.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 20:13, 27.09.2012.
Ўқилди: 5126 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.