Кириш Регистрация
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон 2-2 Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне 3-2 Венеция
06/09 18:00 Парма 1-1 Монца
06/09 19:15 Валенсия 0-5 Барселона
06/09 20:30 Арсенал 2-1 Челси
06/09 21:00 Болонья 2-2 Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага 0-0 Леванте
06/09 21:30 Алавес 5-2 Осасуна
06/09 23:45 Ювентус 1-1 Милан
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио
08/09 00:30 Эльче - Реал Сосьедад

А. Хомяков: “Насаф”ни ғалаба билан табриклайман”

Баҳо:
+ | -

“Насаф” – “Машъал” (3:0) учрашуви якунлангандан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар катта мураббийи Александр ХОМЯКОВ иштирок этди.

А.Хомьяков: -Аввало “Насаф”ни ғалаба билан табриклайман. Биз бугунги “дерби”га  яхши тайёргарлик кўргандик. Аммо уларга қарши ишланган тактика бугун иш бермади.  Шунинг учун  керакли натижани қўлга кирита олмадик. Шогирдларим  ишончни оқлай олишмади.   

-Сизнинг қўл остингизда жамоа “Пахтакор” билан ўйнаганди. Бугун эса “Насаф”га қарши ўйнадинглар. Ҳар иккала жамоани таққослаганда, қайси бири кучлироқ?

- Иккала рақиб ҳам анча тажрибали жамоа ҳисобланади. Бу жамоаларни қай бири кучлилигини  аниқ айтиш қийин.

-Жамоага иштиёқ етишмаётгандек туюлмоқда...

- Мен бу фикризга қўшилмайман. Жамоа ҳаракат қилмоқда, аммо негадир ижобий натижаларга эришолмаяпмиз. Бунинг аниқ сабабини айтиш қийин. Биз учун ҳар бир ўйин финал билан тенгдек.

-Бош мураббийнинг йўқлиги жамоанинг натижаларига таъсир кўрсатяптими?

- Бош мураббийимизнинг йўқлиги сезилмоқда. Менга тажриба йўқлиги панд бермоқда.

-Соломин, Мандзукас, Ресанович каби футболчилар жамоани кучайтира олишдими?

- Менимча,  бу футболчиларнинг таркибимизга қўшилгани бизга наф бермоқда. Соломин ўтган баҳсда иккита тўп киритиб муҳим ғалабамизни таъминлади. Мандзукас ҳам ишончни оқламоқда. Ресанович ҳақида ҳозирча бир тайинли гап айтиш қийин.

-Бугун “Машъал” қарши ҳужумда ҳаракат қилди. Бу сизнинг бугунги ўйинга танлаган услубингизмиди?

-Бугунги рақибимиз бизни ҳимоядан ўйнашга мажбур этди. Учрашувдаги устунликни “Насаф”га бериб қўйдик.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 21:38, 27.09.2012.
Ўқилди: 4199 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик