Франциялик футболчи август ойида берган интервьюсида декабрда майдонга қатиши мумкинлигини айтганди. Лекин «Барселона» юлдузларидан бири Хави жамоадоши Эрик Абидални ноябрь ойида асосий таркибда майдонга тушиши мумкин экан.
«Абидал ажойиб футболчи, нафақат профессионал сифатида, балки ажойиб инсон сифатида ҳам. У ҳар куни: эрталаб ҳам, кечқурун ҳам ўз устида ишламоқда. Мен Абидал аниқ ноябрда майдонга қайтади деб сизларни ишонтирмоқчи эмасман, лекин ноябрь ёки декабрда қайтиши аниқ. Унинг ҳозирги кайфияти аввалгиларига қараганда анча яхши. У биз билан бирга эканлигидан хурсанд. Абидал «Барселона»да ёш футболчилардек ўйнай оладиган инсон», дея Хави интервью берди.