Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 0-0 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Йил ўйини

Баҳо:
+ | -

Чоршанба оқшомида барчанинг эътибори “Этиҳад”га қаратилади, у ерда Премьер-лига чемпионлигига даъвогарлар тўқнаш келади. Мавсумнинг асосий ўйини олдидан “Арсенал” рақиб “Сити”ни 5 очкога ортда қолдириб, жадвалнинг биринчи поғонасини эгаллаб турибди. Аммо "шаҳарликлар"нинг захирасида иккита ўйин бор. Келинг, учрашув олдидан жамолардаги вазият қандай эканлигини кўриб чиқамиз.

“Манчестер Сити”

"Манчестер Сити" ажойиб ўйин кўрсатмоқда ва айниқса, ўз уйида яхши

“Шаҳарликлар” ушбу мавсумда учта мумкин бўлган унвонлар сари ўзларининг саёҳатини феврал ойининг бошида бошладилар. Ўшандан бери "Сити" 16 учрашувда майдонга тушиб, 13 тасида ғалаба қозонган ва 3 тасида дуранг қайд этган. Бу серия Лондонда "Арсенал" устидан қозонилган ғалаба ва Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиқиш, шунингдек, Англия кубоги финалига йўлланмани ўз ичига олган. Бу йил улар "Этиҳад"даги 12 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонишди ва 46 та гол уришди. "Сити" Премьер-лиганинг сўзсиз энг яхши уй жамоаси бўлиб, 15 уй ўйинининг 13 тасида ғалаба қозонган.

Жорий мағлубиятсиз серияда бутун Европадаги мавсумнинг энг яхши тўпурари Эрлинг Холанд ҳам ўзини яхши кўрсатди. Норвегиялик ҳужумчи 16 ўйинда 17+3 натижа қайд этди ва ўтган дам олиш кунлари Англия кубоги ярим финали олдидан кетма-кет еттита гол урди.

Акенинг ўйинда иштирок этиши сўроқ остида: Гвардиолада ҳимояни усиз қуриш учун иккита вариант бор

Натан Аке Чемпионлар лигаси доирасида "Бавария"га қарши жавоб ўйинида жароҳат олди ва Англия кубоги ярим финалини ўтказиб юборди. Агар Аке "Арсенал"га қарши ўйнашга тайёр бўлмаса, Гвардиола бошқача ҳимоявий тузилмани танлаши керак.

"Шеффилд" билан ўйинда Гвардиола тўртта ҳимоячи билан ўйнашга қарор қилди, аммо "Арсенал" билан қарама-қаршилик бошқа савияда бўлади. Агар испаниялик худди шу схема бўйича ўйнашга қарор қилса, унда Диаш ва Аканжини марказга қўяди. Қанотларда Уокер ва Жон Стонс ўйнаши мумкин.

“Арсенал”

"Арсенал" кетма-кет учта ўйинда очко йўқотди

Уч ҳафта олдин "Арсенал" турнир жадвалида ўзини жуда қулай ҳис қиларди. Артетанинг вазифаси жамоани "Сити"га қарши ўйингача яхши тайёрлаш ва очколар бўйича пешқадамликни сақлаб қолиш эди, шунда ҳатто эҳтимолий мағлубият ҳам "канонирлар"ни юқори поғонада қолдириши ва чемпионлик учун энг яхши имкониятга эга бўлиши мумкин эди. Аммо сўнгги учта ўйин мухлисларни ҳайратда қолдирди.

Салибанинг йўқлиги асосий муаммо бўлиши мумкин, Жаканинг иштироки ҳам сўроқ остида

Март ойида "Арсенал" ҳали Европа лигасида иштирок этар эди. Йигирма йил давомида Премьер-лигада ғолиб чиқмаган жамоа ўзини ушбу турнирга бағишлаганини кўриш бироз ҳайратланарли бўлди. Натижада “Спортинг”га қарши ўйинда Артета ўзининг асосий ҳимоячиси Уилям Салибадан айрилди. Франциялик футболчи белидаги жароҳатдан фориғ бўлса ҳам, машғулот ўтказа олмаяпти. Натижада, Салибасиз “Арсенал” доимий равишда гол ўтказиб юбора бошлади: олтита ўйинда рақиблар “канонирлар”ни ўн марта хафа қилишди. Кўп жиҳатдан айнан ҳимоядаги хатолар “Арсенал”нинг барча устунликларини йўқотишида асосий омил бўлди. Гранит Жака ҳам "Сити"га қарши ўйинга тайёр бўлмаслиги мумкин.

Таҳминий таркиблар

Сўнгги йиллардаги энг яхши ўйинни "Сити" ўз уйида "Бавария" билан ўйнади, шундан сўнг Гвардиола кўпинча ротациясидан фойдаланди. Ўша учрашувда жамоа 3-2-4-1 схемасидан фойдаланилди. Бугун ҳам шундай бўлиш эҳтимоли бор. Аммо Гвардиолада, Натан Аке ўйинга тайёр бўлмаса, тўртта ҳимоячи варианти ҳам бор.

Микель Артета ўзининг севимли 4-3-3 схемасидан фарқли нарсани ўйлаб топмаса керак. Катта эҳтимол билан Холдинг Салиба ўрнида пайдо бўлади. Агар Жака тикланишга улгурмаса, Жоргино унинг ўрнини эгаллайди.

Киритилди: 10:54, 26.04.2023.
Ўқилди: 2931 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.