"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин олдидан "шаҳарликлар" ҳужумчиси Эрлинг Холанд ҳақида фикр билдирди.
"Холанд ҳақида нима дейишим мумкин? Ушбу ўйинчига қарши энг яхши тўсқинлик - унга тўпни етказиб беришни тўхтатиш. Агар биз Эрлинг ва ундан келиб чиқадиган хавфни муҳокама қиладиган бўлсак, бу, эҳтимол, ягона йўлдир", - деди Артета Sky Sports билан суҳбатда.
"Манчестер Сити" – "Арсенал" учрашуви бугун, 26 апрель куни "Эмирейтс" стадионида бўлиб ўтади.