Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Спорт арбитраж суди “Бунёдкор” Жавлон Иброҳимов олдида қарздор эканлигини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

2020 йилнинг 3 декабрь куни футболчи Жавлон Иброҳимов ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитасига “Бунёдкор” футбол клуби билан тузилган меҳнат шартномаси бўйича арз киритганди. Унда клуб футболчи олдидаги молиявий мажбуриятини тўлиқ бажармагани даъво қилинган.

Ишни ўрганиб чиққан қўмита якунда клуб футболчи олдидаги қарзини тўлаб бериши лозимлиги юзасидан қарор чиқарди. Бироқ “Бунёдкор” футбол клуби ушбу қарордан норози бўлиб, ЎФА Апелляция қўмитасига шикоят киритганди. 2021 йилнинг 25 май куни Апелляция қўмитаси ҳам футболчини ҳақ деб ҳисоблаб, қарорни ўзи кучида қолдирди.

Ҳар икки ишни бой берган “Бунёдкор” футбол клуби 2021 йилнинг 14 июнь санасида CAS — Халқаро спорт арбитраж судига мурожаат қилди. Жорий йилнинг 25 апрель куни ишни узоқ муддат давомида кўриб чиққан CAS ЎФА Апелляция қўмитасининг 2021 йил 25 майдаги қарорини ўз кучида қолдириш юзасидан қарор чиқарди.

Эндиликда “Бунёдкор” собиқ футболчиси Жавлон Иброҳимов олдидаги қарзларини тўлаб бериши керак бўлади. Қўшимчасига, “Бунёдкор” узоқ давом этган жараён учун суд ҳаражатларини ҳам тўлиқ қоплаши талаб этилади. Қайд этиш керак, суд ҳаражатлари Жавлон Иброҳимов аввалбошидан тўланиши лозим бўлган суммадан кам ҳисобланмайди.

Киритилди: 13:32, 27.04.2023.
Ўқилди: 2505 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.