Ҳа, худди шундай. Воқеалар ривожи "Навбаҳор" учун яхшилик билан давом этмоқда.
Кеча Олий лигада 21-тур ўйинлари бошланганлигидан хабардорсиз. Биз билан лигада жон сақлаш учун курашаётган асосий рақиблар бугун мағлубиятга учради. "Водий дербиси"да фарғоналиклар "Андижон" устидан ишончли тарзда зафар қучган бўлса, "воҳа дербиси"да эса "аждарлар" "Машъал"ни тор-мор келтиришди. Шунингдек, кетма-кет равишда очко йўқотаётган "Металлург" ҳам бизнинг сафимизга қўшилиб бормоқда. Бугун фақатгина "Динамо" ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан бироз узоқлашди.
"Бухоро" билан ўтажак учрашувда қандай ҳисоб қайд этилишидан қатъий назар, вакилларимиз ўз мавқеиларини бой беришмайди. Ҳар турда "Андижон", "Машъал" ёки "Металлург" қайд этаётган натижани такрорлаб турсак ҳам элитада қоламиз. Хуллас, барчаси режадагидек, дейиш мумкин.
Бухоро сафаридан ғалаба билан қайтсак, хавфли зонадан узоқлашишимиз мумкин. Кейин эса "Металлург"ни Косонсойда мағлуб этсак кўраверингда аҳволимизни! Бу ерда ижобий маънода фикр кетмоқда.
21-тур натижалари:
"Динамо"-"Қизилқум" 3:0 (Бойдедаев 2, Аҳмедов 45, Кошелев 80)
"Металлург"-"Бунёдкор" 1:3 (Нурматов 86 - Козак 18, Солиев 58, 69)
"Нефтчи"-"Андижон" 2:0 (Бердиев 11-пен, 50)
"Пахтакор"-"Локомотив" 2:1 (Андреев 27-пен, Абдухолиқов 79 - Тожиев 77)
"Насаф"-"Машъал" 3:0 (Тўраев 41, Петрович 46, Шишелов 72)