Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

U16 Осиё чемпионати: Ўзбекистон ўсмирлари Жанубий Кореяга қарши оқ либосда ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши Осиё чемпионати чорак финал учрашувида оқ рангли либосда ҳаракат қилади.

29 сентябрь куни Теҳрондаги «Parsian Azadi Hotel» меҳмонхонаси «Олмос» залида 2012 йилги ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати чорак финалига йўл олган жамоаларнинг менежерлари иштирокида митинг бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бўлажак ўйинда қандай либосда ўйнаши, шунингдек, қайси футболчилар чорак финал ўйинларида майдонга туша олмаслиги маълум бўлди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси гуруҳ босқичидаги барча учрашувларда оқ рангли либосларда ҳаракат қилганди. Жанубий Кореяга қарши ўйинда ҳам Дилшод Нуралиев шогирдлари анъанавий оқ рангли либосларда тўп суради. Жанубий кореяликлар эса қизил-кўк рангли либосларда ҳаракат қилишади.

Чорак финал ўйинларини саккиз жамоа орасида фақатгина бир нафар футболчи дисквалификация сабаб ўтказиб юборишга мажбур. Гуруҳ босқичида Ҳиндистон ҳамда Сурияга қарши ўйинларда сариқ карточка олган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ярим ҳимоячиси Равшанбек Хурсанов Жанубий Кореяга қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Қайд этиш керак, гуруҳ босқичида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасидан, Равшанбек Хурсановдан ташқари яна уч нафар футболчи сариқ карточка олган. Хитойга қарши ўйинда ҳимоячи Акрамжон Комилов ва ярим ҳимоячи Исломбек Каримов, Сурия билан ўйинда эса ҳимоячи Жамшид Болтабоев огоҳлантириш олган. Агар ушбу футболчилар чорак финал ўйинида сариқ карточка олса, Ўзбекистон кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритган тақдирда, ярим финал ўйинида майдонга туша олмайди.

Эслатиб ўтамиз, «С» гуруҳи ғолиби Жанубий Корея ҳамда «D» гуруҳида иккинчи бўлган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоалари ўрталаридаги Осиё чемпионати чорак финал ўйини 30 сентябрь куни бўлиб ўтади. «Роҳи Оҳан» стадионида бўладиган ўйин Тошкент вақти билан 16:30да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Эронда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўйинларини ОФКнинг махсус сайти - http://www.ustream.tv/afcu16да онлайн кўриш мумкин. Шунингдек, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иштирокидаги ўйинлар ЎФФ матбуот хизматининг Твиттер аккаунтлари – @uzbffonline ва @uzbff орқали матнли трансляция қилинади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:23, 29.09.2012.
Ўқилди: 5008 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.