"Манчестер Юнайтед" футболчиси Бундеслигага қайтмоқчи. Хабарларга кўра, жамоа ҳужумчиси Жейдон Санчо "МЮ"ни тарк этиши ҳаракатида. Ҳужумчи ўзини "Боруссия Дортмунд"га ижарага берилишини истамоқда.
23 ёшли юлдуз 2021 йилда 73 миллион фунт эвазига харид қилинган эди. Оле Гунар Сулшер уни жамоага керакли бўлади деб ўйлаган. Санчо дортмундликлар сафида 50 та голга муаллифлик қилган эди.