Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

«Бундай майдонда яратувчи эмас, ҳимояланувчи жамоага осонроқ». Вадим Абрамов Хоразмдаги ғалаба ва Кожо Жоэль ҳақида

Баҳо:
+ | -

Про лига 7-тури доирасидаги «Хоразм» - «Динамо» (0:1) учрашувидан кейин дастлаб жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

«Барча гувоҳи бўлди, ўйин икки жамоа учун ҳам қийин кечди. Сўнгги дақиқаларда омад бизга кулиб боқди. Ҳужумчимиз чиройли гол муаллифига айланди. Кожо ўйин давомида осонроқ вазиятдан гол кирита олмай, ўйин охирида қийин вазиятни голга айлантирди. Қийин баҳсда муҳим 3 очкони қўлга киритдик. «Хоразм» жамоасига кейинги ўйинларда ҳам бизга қарши майдонга тушгандек тўп суришини тилаб қоламан. Самарқанддан шунча йўл босиб келиб, бизни қўллаб-қувватлаган жонкуяр мухлисларга раҳмат дейман.

Суперлига йўлланмаси учун курашадиган жамоалар гуруҳи ҳали алоҳида ажралиб чиқмади. Биздан ташқари, «Локомотив» ва «Қўқон-1912» ҳам даъвогарлар қаторида. Ҳозирги вазиятда ҳаммаси тезда ўзгариши мумкин.

Кожо Жоэлнинг ўйини ҳақида? У бор имкониятини ишга солишга интилмоқда. Ўз голлари билан жамоага ёрдам бермоқда. У шундай давом этиши керак. Бугун жарима зарбасини тепишни ўз бўйнига олиб, қойилмақом ижро этди. У ўйин давомида ҳам иккита яхши вазиятни голга айлантириши мумкин эди. Аммо майдоннинг ҳолати яхши эмаслиги икки жамоа ўйинчиларига ҳам қийинчилик туғдирди.

Одатда, бундай майдонларда яратадиган, тўпни назорат қиладиган жамоа эмас, ҳимояланадиган жамоага осонроқ бўлади.

Евгений Назаров ва Эркин Бойдуллаев қачон сафга қайтади? Энди жамоамиз олдида катта танаффус юзага келади. Чунки навбатдаги турда дам оламиз. Шу боис, улар кейинги ўйинимизда сафда бўлишади.

Ҳа, Хоразмга келиш мен учун ёқимли. Чунки футболчилик фаолиятимдаги илк клублардан бири «Наримонов» жамоаси эди. Мухлислар ҳали ҳам унутмай, бугун мени яхши кутиб олганликлари мен учун ёқимли ҳолат бўлди. Хоразмлик мухлислардан ҳам миннатдорман. Жамоага омад тилаб қоламан, - дейди Вадим Карленович ўйиндан кейин.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 06:50, 30.04.2023.
Ўқилди: 1729 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.