Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

А Серия қайта тирилмоқда, лекин муаммолар билан

Баҳо:
+ | -

Чемпион деярли аниқ бўлганига қарамай, А Сериянинг жорий мавсуми жуда қизиқарли ўтмоқда. Аввал очко тортиб олган, кейин қайтарган, аммо яна олиб қўйилиши мумкин бўлган "Ювентус" бунга сабабчилардан биридир. Айнан "бянконери" Италия чемпионатидаги ўзгаришлар катализаторига айланди. Дастлаб Турин клубининг собиқ президенти Андреа Анелли Андреа Пирлони жамоага бош мураббий этиб тайинлади ва бу миллий чемпионатда интригани жонлантирди. Кейин Италия клублари Европада ўзини кўрсата бошлади.

А Серияда рақобатнинг жонлангани яхши белги. “Ювентус”нинг ички майдондаги гегемонлигини биринчи бўлиб “Интер” бузди.

"Милан" ўтган мавсумда Италия чемпионлигини қўлга киритган бўлса, "Наполи" бу мавсумда Скудеттони қўлга киритиши аниқ бўлиб қолди. 3 йил ичида учта турли чемпионлар бўлиши жуда қизиқ. Қолаверса, А Серияда еврокубокларда қатнашиш учун жиддий кураш кетмоқда. Кўпгина италян клублари яхши молиявий аҳволда эмас, шунинг учун УEФАдан пул мукофотлари улар учун жиддий бонус ҳисобланади.

"Рома", "Милан", "Интер" ва "Аталанта" бир-бирини курашишга мажбур қилмоқда, "Лацио" Маурицио Сарри қўл остида яхши ўйнади ва вице-чемпион бўлиши мумкин, "Ювентус" эса умуман олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳолатда. "Бянконери"дан энди ҳамма нарсани кутиш мумкин, фақат бир хил барқарорликни эмас. "Болоня", "Сассуоло", "Удинезе", "Фиорентина" ва "Монца" каби бошқа жамоалар ҳам борки, улар катта бюджетга эга эмас, аммо амбициялари катта. Уларнинг ҳар бири фаворитлардан очко олиб, чемпионатда интригани кучайтириши мумкин.

Италия клубларининг Европа аренасидаги муваффақиятларини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. 2014/15 ва 2016/17 йилги мавсумларда "Ювентус" Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борган, бироқ ҳар икки сафар ҳам "Барселона" ва "Реал"га мағлуб бўлган. 2019/20 йилги мавсумда Европа Лигаси финалида “Интер” “Севилья”га ютқазди. Ўтган мавсумда А Серия вакили ниҳоят йирик ғалабага эришди - айнан Италия клуби (“Рома”) Конференциялар лигаси чемпиони бўлди.

Жорий еврокубоклар мавсуми Италия учун сўнгги йиллардаги энг муваффақиятли мавсумлардан бири ҳисобланади. А Сериянинг 5та клуби Европа турнирларининг ярим финалига чиқди. Боз устига, улардан бири Чемпионлар лигаси финалида албатта ўйнайди. "Интер" ва "Милан" ўзаро ўйнайдиган Чемпионлар лигасининг 1/2 финалига чиқишди, "Ювентус" ва "Рома" Европа лигасида иштирок этишда давом этишди, "Фиорентина" эса Конференциялар лигасида кучли тўртта жамоа ичидан жой олди. Бу ҳақиқатдан ҳам назарий жиҳатдан ҳар бир Европа турнирида ғалаба қозониш имкониятига эга бўлган Италия клублари учун катта муваффақият.

А Серия ранг-баранг бўлиб бормоқда. Кўп нарса мураббийларнинг меҳнатига боғлиқ. Женнаро Гаттузо ўз интервьюсида Cоверcианода (футбол мутахассисларини тайёрлаш маркази) бўлажак жамоа мураббийларига кўпроқ эркинлик бера бошлаганини таъкидлади.

Натижада жамоалар хилма-хил бўлиб, фаворитлар билан ўйинлардан унчаликқўрқмайдилар. Cоверcианода ёндашувнинг ўзгариши ҳам мураббийларга, ҳам уларнинг футболчиларига ижобий таъсир қилди. Мисол учун, Италияда ўз вақтида "Сассуоло"ни қайта қурган ва еврокубоклар зонасига яқинроқ қилган Роберто Де Зербининг меҳнати ҳамон юқори баҳоланади.

А Серия аста-секин аввалги ҳолатига қайтади. Лекин шу билан бирга лигада кўплаб муаммолар сақланиб қолмоқда. Улардан бири футбол инфратузилмаси билан боғлиқ. Италиядаги кўплаб стадионлар реконструкцияга ёки ҳеч бўлмаганда қисман модернизацияга муҳтож. Бироқ, италияликларнинг футболга бўлган муҳаббатига қарамай, бу мамлакатга сармояни ушбу спорт турига жалб қилиш осон эмас. Деярли барча ареналар маҳаллий ҳокимиятларга тегишли эканлиги ҳам таъсир қилади. А Сериядаги клублардан фақат "Ювентус", "Аталанта", "Удинезе" ва "Сассуоло"нинг ўз стадионлари бор.

Италиядаги энг замонавий стадионлардан бирининг эгаси - "Удинезе". Бошқа клублар учун бюрократия туфайли ўз ареналарини янгилаш жуда қийин. "Милан", "Рома", "Интер" ва "Фиорентина" ўз стадионларини модернизация қилишни хоҳлашди, лекин ўз ғояларини охирига етказа олишмади. Натижада кўплаб ареналар ўйинлар вақтида ярми бўш қолмоқда. Бу маҳаллий аҳолининг футболга қизиқиши йўқлиги учун эмас, балки хавфсизлик нуқтаи назаридан. Бу ўз навбатида чипталар даромадига ҳам, трансляция сотувига ҳам таъсир қилади.

А Сериянинг ОАВ ҳуқуқлари бўйича директори Анна Гуарнерио стадионлардаги атмосфера телевизион тасвирга сезиларли таъсир кўрсатишини тасдиқлади. Одамлар фақат қисман тўлдирилган ва сокин стендларга қарашга қизиқмайди. Бу А Сериянинг телевидение даромадлари бўйича атиги 4-ўринда туришининг сабабларидан биридир. Мавсум учун бу 1,178 миллиард евро, дегани. Улардан кучли бешликда фақат Лига 1 камроқ даромад олади.

А Сериянинг хорижда унчалик машҳур эмаслигининг яна бир сабаби, юлдуз футболчиларнинг камлигидадир. Улар бор, лекин улар жуда оз. Ўтган мавсум оралиғида Италия чемпионатига атиги 3 нафар жаҳонга машҳур футболчи қўшилди: Анхел Ди Мария, Ромелу Лукаку ва Пол Погба. Натижада, фақат аргентиналик ўз имкониятларини максимал даражада кўрсатмоқда. Белгиялик футболчи мавсум охиридагина ўзини топди, француз эса мавсумнинг кўп қисмини касалхонада ўтказди.

Шу билан бирга, сўнгги бир неча йил ичида А Серия кўплаб юлдуз футболчиларини йўқотди. Италияни Криштиану Роналду, Калиду Кулибали, Маттейс де Лигт, Ашраф Ҳакими, Жанлуижи Доннаруммалар тарк этди.

Қолаверса, италян клубларининг аксариятида молиявий қийинчиликлар бор. Катта қарзларсиз ҳозир турнир жадвалида фақат “Лацио” ва “Наполи” етакчилик қилмоқда. Шундай экан, Италия футболининг муаммоси мураккаб. Эҳтимол, агар мамлакат Евро-2032 ни ўтказиш ҳуқуқини олса, бу муаммолар ҳеч бўлмаганда қисман ҳал бўлади. Бу сармоядорларни жалб қилади ва ҳокимиятнинг маҳаллий клубларга нисбатан ижобий муносабатига таъсир қилади. Аммо функционерларнинг ҳам қиладиган ишлари кўп улар ўз маҳсулотини яхшироқ сотишни ўрганишлари керак, бундан нафақат бир киши, балки бутун лига фойда кўради.

Киритилди: 10:50, 30.04.2023.
Ўқилди: 1732 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.