“Ювентус” томонидан ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этадиган футболчилар номи эълон қилинди. Улардан баъзиларини яхшигина пулга сотиш имкони мавжуд. Келинг улар кимлар эканлигини кўриб чиқамиз.
Леандро Паредес (Аргентина, ярим ҳимоячи, 28 ёш)
Раҳбарият Паредеснинг ўйинидан норози, шунинг учун италян клуби уни "ПСЖ"дан сотиб олмайди. Леандро Францияга қайтади ва у ерда унинг тақдири ниҳоят ҳал қилинади.
Анхель Ди Мария (Аргентина, вингер, 35 ёш)
Аммо Ди Марияда ҳали ҳам “Ювентус”да қолиш имконияти бор. Журналистларнинг фикрича, футболчи шартномани бир йилга узайтириши мумкин, бироқ бу ҳали содир бўлгани йўқ.
Войцех Шесний (Польша, дарвозабон, 33 ёш)
Сўнгги пайтларда Шчеснининг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар тобора кучайиб бормоқда, шунинг учун Италияда улар уни Марко Карнесекки ёки Викарио билан алмаштирмоқчи. Войцехнинг ўзига "Тоттенхэм" қизиқмоқда.
Душан Влахович (Сербия, ҳужумчи, 23 ёш)
Душан Влахович Туринда қоладими, йўқми, бу катта интрига. Жамоа футболчига умид боғлаётган бўлса-да, у ҳали ҳам "Арсенал"нинг асосий трансфер мақсади бўлоб қолмоқда. Аммо унинг учун курашга "Реал" ҳам қўшилиши мумкин.
Уэстон Маккенни (АҚШ, ярим ҳимоячи, 24 ёш)
Маккенни йил бошида "Лидс"га ижарага берилди, унинг шартномаси мавсум охиригача давом этади. Агар инглизлар уни бонуслар билан бирга 33 миллион еврога сотиб олишга қарор қилсалар, Уестон Италияга қайтмайди.
Адриен Рабьо (Франция, ярим ҳимоячи, 28 ёш)
Рабьо “Юве”ни тарк этиб, “ПСЖ”га қайтиши ҳақидаги миш-мишлар тобора кучайиб бормоқда. Бироқ Адриенга Англиянинг бир қатор клублари – “Тоттенхэм”, “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед” қизиқиш билдирган.
Алекс Сандро (Бразилия, ҳимоячи, 32 ёш)
Сандро кейинги мавсумда "Ювентус"га фойдали бўлмайди. Клуб ёзда футболчини сотишга тайёр. А Сериянинг ушбу мавсумида у 22 та ўйин ўтказди ва битта самарали ҳаракат қилди.
Хуан Куадрадо (Колумбия, ярим ҳимоячи, 34 ёш)
Куадрадонинг раҳбарият билан алоқалари ёмонлашган. Италия кубоги ярим финалида “Интер” билан ўйинда муштлашув сабаб вазият яна-да кескинлашган бўлиши мумкин. Футболчи "Ан-Наср"га ўтиши мумкин.