Ёзги трансферлар ойнаси яқинлашиб келар экан, ҳаммада бир хил саволлар пайдо бўлмоқда: қандай қилиб "Ливерпуль" ўз ярим ҳимоясини яхшилайди, қайси ҳолатда "Ньюкасл" ЕЧЛга қайтишни амалга оширади, қай услубда "Арсенал" янги мавсумга тайёргарлик кўради? Аммо ҳозир бу ҳақида эмас. Биз ўтмишда бир муддат АПЛда порлаган, аммо кейинчалик бошқа лигаларда ҳаракат қилаётган футболчилар тўғрисида гапирмоқчимиз. Ўша футболчилар ичида шундайлари борки, улар яна АПЛга қайтишга лойиқдир.
Маттео Гендузи ("Марсель")
Франция терма жамоаси аъзоси кучли талантга эга. Аммо Гендузининг ёмон хулқи ва қизиққонлиги, охир-оқибат уни жамоадан узоқлаштирган эди. "Арсенал" уни аввалига ижарага беради. Кейинчалик эса "Марсель" уни бутунлай сотиб олганди. Гендузи 2022-23 йилги мавсумни ўз жамоасидаги муҳим фигура сифатида ўтказмоқда. Унинг ўйинидаги ўсиш, футболчини яна АПЛга қайтара олади. Унга "Астон Вилла" қизиқиш билдирмоқда. Унаи Эмери собиқ шогирдини ўз жамоасида кўришни истайди.
Фикайо Томори ("Милан")
"Милан"ни Италия чемпиони қилишда ёрдам берган футболчи, энди ўз жамоаси билан ЕЧЛ ярим-финалига чиқди. Томорининг ёрқин ўйинлари, уни АПЛга қайтишини муқаррар қилиб қўймоқда. Уни ўз ватанида яна "Челси" чорламоқда. Жамоа эгаси Тодд Боэли Томори учун 100 миллион сарфлашдан ҳам тоймайди. Негаки, 25 ёшли футболчида бугунги кунда ҳимоячилар учун керак бўлга барча хусусият мавжуд. Икки йил олдин Томори атиги 25 миллион фунтга "Милан"га сотилганди.
3. Мавропанос ("Штутгарт")
"Арсенал" ҳеч қачон Константинос Мавропаносга ўзи лойиқ бўлган нарсани бермаган. Ҳимоячи 4 йил жамоада бўлган бўлса, фақат саккиз мартагина майдонга туширилади. Охир-оқибат грециялик футболчи 2020 йилда 4.5 миллионга сотилган эди. Айни дамда Мавропанос 15 миллион фунтга баҳоланмоқда. Унга "Вест Хэм" қизиқиш билдирган.
4. Тамми Абрахам ("Рома")
Томоридан кейин яна бир "Челси"нинг собиқ вакили пайдо бўлади. Абрахам ҳам Италияда ажойиб давр ўтказмоқда. "Челси" бир пайтлар уни "Рома"га пуллаган эди. Бунга сабаб эса Ромелу Лукакуни сотиб олиш бўлган. Энди қаранг, кимнинг қарори тўғри чиқди? Абрахам учун жорий мавсумда 8 та гол ура олди холос. Буни ўтган йилги 27 та голга қиёслаб бўлмайди. 23 ёшли ҳужумчига Англияда "МЮ", "Челси"нинг ўзи ва "Арсенал" қизиқиш билдирган.
5. Серж Гнабри ("Бавария")
Миш-мишларга кўра, "Бавария" Гнабрини бу ёзда сотиши мумкин. Бундай бўлиши ҳақиқатдан узоқ бўлса ҳам, унинг АПЛга қайтиши жуда ҳам ажойиб бўларди. Ҳозиргача 27 ёшли ҳужумчи мюнхенликлар учун 213 та ўйинда 76 та гол ва 50 та ассистни амалга оширди. "Челси" у учун яна ҳозир бўлади. Шунингдек, бошқа жамоалардан "Реал", "Барселона" ва "ПСЖ" немис футболчиси хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
ИСМАТОВ Ж.