Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

«Барселона» қийин ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -


Ҳозиргина Испания олтинчи туридан ўрин олган «Севилья» ва «Барселона» ўртасида драматик тарзда бўлган учрашув ўз якунига етди. Ўйин кутилганидек каталонияликларнинг катта устунлиги остида ўтди. Лекин бу нарса ҳисобда ўз аксини топмади. Асосан, ҳимояда ва қарши ҳужумда ўйнаган «Севилья» вакиллари биринчи бўлиб гол уришга муваффақ бўлдилар. 26-дақиқада Троховски бунинг уддасидан чиқди.. Шундан сўнг «Барселона» тинмай ҳужум уюштирди, лекин биринчи бўлимда гол ура олмади.


Ўйин иккинчи бўлимда жуда ҳам қизғин тарзда кечди. Барчаси «Севилья» вакилларининг ҳисобни йириклаштиришлари билан бошланди. 48-дақиқада Негредо гол уришга муваффақ бўлди. Ҳисоб 2:0. Шундан сўнг каталонияликлар эса ҳужум қилишни канда қилмадилар, натижада, 53-дақиқада Фабрегас «Барселона» муҳлислари томонидан узоқ кутилган голни уриб ҳисобни қисқартирди.

72-дақиқага бориб эса, Медель асабларини жиловлай олмади ва Фабрегасга очиқчасига қўполлик ишлатди. Бу нарса футболчининг қизил карточка олиб майдондан четлатилишига сабаб бўлди. Медель шундоқ ҳам тинмай қилинаётган ҳужумларни 11 киши бўлиб зўрға қайтараётган жамоасини қийин аҳволга ташлаб кетди. Шундай бўлса-да, «Севилья» вакиллари 89-дақиқагача чидаб беришди, лекин қолган дақиқалар улар учун омадсиз кечди. 89-дақиқада яна катта саҳнага Фабрегас чиқди. Месси томонидан етказиб берилган тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди ва ўртадаги мувозанатни тиклади. Бу голдан сўнг ҳакам «Севилья» мураббийини ҳам ўйиндан четлатишга улгурди.

Айтиб ўтиш жоиз, гол бўлишидан бироз олдин «Барселона» футболчиси тўпни қўли билан ўйнаганди, ҳакам эса бунга эътибор бермади ва ўйинни тўхтатмади. Натижада қилинаётган ҳужум гол билан якунланди.


Қўшимча вақтда ҳам каталонияликлар ҳужумни сусайтиришмади ва 90+3 дақиқада Вилья «Барселона»га ғалаба келтирувчи голни уришга муваффақ бўлди. Ҳисоб 2:3. Бу сафар ҳам голли пасни Месси берган эди. «Севилья» вакиллари тайёр ғалабани ўйин охирида қўлдан чиқариб юбордилар. Каталонияликлар драматик тарзда кечган ушбу ўйинда қийинчилик билан ғалаба қозондилар. Шу куни мезбонлар «Реал» билан бўлган ўйиндай яхши ҳаракат қилишди. Улар дурангга муносиб эдилар. Лекин ҳакамнинг хатоси уларга қимматга тушди. 


 
«Севилья»: Палоп, Сисиньо, Ботия, Спахич, Наварро, Медел, Ракитич(76, Кондогбиа), Мадуро,Навас, Троховски(38, Мораль), Негродо(81, Луна)

«Барселона»: Валдес, Д. Алвес(79, Вилья), Сонг, Маскерано,Х.Алба, С.Бускетс(76, Алькантара), Хави, Фабрегас, Педро, Месси, Санчес(70, Тельо)


Голлар: Троховски, 26 – 1:0, Негродо, 48 – 2:0, Фабрегас, 53 – 2:1, Фабрегас, 89 – 2:2, Вилья, 90+3 -  2:3.

Огоҳлантиришлар: Ракитич, 28, Ботия, 90+5 – Бускетс, 70, Педро, 75

Четлатиш: Медель, 72.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:14, 30.09.2012.
Ўқилди: 5499 марта.
Фикрлар: 36 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Россиялик дарвозабон ФИФА қарори орқали Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаши мумкин [3911]

Беҳруз Каримов еврокубокларда дебют қилган ўйинда «Лугано» иродали ғалабага эришди [3067]

“ПСЖ”га қарши ўйинда Абдуқодир Ҳусановнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди? [2893]

“Реал” 2027 йилда топ-ҳимоячи билан шартнома имзолайди — Романо [2754]

Луис Энрике «Барселона» билан ўйин олдидан муҳим фикр билдирди [2441]

Флик «Барселона»да де Йонг бўйича кутилмаган қарор қабул қилди [2394]

Чемпионлар лигасининг бош фаворити аниқланди: «Барселона» — иккинчи, «Реал» — бешинчи [2368]

«Реал» «Рома»га қарши фантастик камбэк эвазига Чемпионлар лигаси рекордини янгилади [2001]

«Барселона» футболчиси январь ойида клубни тарк этиш ҳақида ўйламоқда — сабаби маълум бўлди [1922]

Журналист 13 ёшли Месси ҳақидаги скаутлик ҳисоботларини эълон қилди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик