Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

"Боруссия" Санчони ортга қайтариш пайига тушиб қолган

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Манчестер Юнайтед" вингери Жейдон Санчога қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда Bild нашри.

Манбага кўра, бундай келишув эҳтимоли жуда юқори. "Манчестер Юнайтед" раҳбарлари футболчига келаси йили у билан ҳисоблашмасликларини айтишган. Санчонинг ўзи тўрт мавсум тўп тепган Германия чемпионати клубига қайтишга қарши эмас. Бундан ташқари, "Боруссия" клуби спорт директори Себастьян Кель доимий равишда футболчи вакиллари билан мулоқот қилиб, немис клубининг 23 ёшли футболчига қизиқишини эслатиб турибди.

Дортмунднинг "Боруссия" клуби Санчони ижарага олмоқчи. "Манчестер Юнайтед" тўлақонли трансфер учун 55-60 миллион евро сўраши мумкин, аммо бу Германия чемпионати клуби учун жуда катта сумма, улар ҳали бу суммани тўлашга тайёр эмас.

Эслатиб ўтамиз, "қизил иблислар" вингерни Дортмунд клубидан 2021 йилнинг ёзида 85 миллион евро эвазига сотиб олганди.

Жорий мавсумда Санчо "манкунианликлар" сафида барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Футболчининг “Манчестер Юнайтед” билан шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

 

Киритилди: 21:51, 01.05.2023.
Ўқилди: 2045 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [3660]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [3158]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [2699]

ЖЧ-2026. Мбаппенинг гол ва ассисти ёдамида Франция Марокашни мағлуб этди [2606]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [2312]

ФИФА Англия терма жамоаси ўйинчисини иккита ўйинга четлаштирди [2174]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1853]

Расман: «Кристал Пэлас» «Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади [1766]

Клоппга Германия терма жамоасида рекорд даражадаги маош таклиф қилинди [1713]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1699]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик