Испания чемпионатининг ўттиз иккинчи тури "Хетафе" учун омадсиз ўтди. Мадрид жамоаси Каталонияга йўл олиб, "Эспаньол"га мағлуб бўлди.
"Хетафе"нинг энг яхши тўпурари Энес Унал учун бу Испания Ла лигасидаги 195-учрашуви бўлди ва бу кўрсаткичга кўра, жорий мавсумда ўн учта гол муаллифи бўлган Унал Ла Лигада 195 ўйин ўтказган Нихат Қаҳвачига етиб олди.
Шубҳасиз, яқин келажакда Унал туркиялик футболчилар рекордининг ягона эгасига айланади. Учинчи ўрин 163 та ўйин билан "Атлетико" ва "Барселона"нинг собиқ футболчиси Арда Туранга тегишли.