Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Рус хоккейчиси: «Мен ичмайман, мен мусулмонман!»

Баҳо:
+ | -

ЦСКА хоккей клуби ҳимоячиси Ярослав Дибленко жамоасининг Гагарин кубогидаги ғалабасидан сўнг ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.

Учрашув қаҳрамонларидан бири армиячилар ҳимоячиси Ярослав Дибленко бўлди. Дибленко рус бўлишига қарамай, бир неча йил олдин исломни қабул қилиб, мусулмон бўлган. Маълумотларга кўра, унинг динга келишига 10 йил олдин қадрдон дўсти, Митишчи шаҳрининг “Атланта”, кейин «Трактор» клубларида бирга ўйнаган ҳимоячи Алберт Яруллин сабабчи бўлган.

«У [Яруллин] Исломга аввалроқ келган. Мен ундан кўп нарса ўргандим, биз дин мавзусида кўп гаплашардик. Албатта, мен бундан олдин ҳам баъзи нарсаларни, масалан, Аллоҳнинг ягоналиги ҳақида билардим. Бу мен учун жуда қизиқ эди», дейди ЦСКА ҳимоячиси.

«Алҳамдулиллаҳ. Менга ғалабани насиб этгани учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Унинг инояти билан бугун ғалаба қозондик. Мени кутаётган қариндошларим, хотиним, ота-онам, онам, қайнонам, кичкина қизимга раҳмат. Жуда асабий бўлди, лекин биз буни енгиб ўтдик”, деди хоккейчи мухбирга берган интервьюсида.

Ғалаба учун шампан ичасизми, деган саволга Ярослав Дибленко: "Мен ичмайман, мен мусулмонман", — деб жавоб берди. Шунингдек у намозни сира тарк қилмаслигини таъкидлаб ўтган.

Манба: azon.uz
Киритилди: 08:12, 03.05.2023.
Ўқилди: 2588 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.