Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Криштиану Роналдудан Леброн Жеймсгача. Forbes энг кўп даромад кўрадиган спортчилар рейтингини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Американинг Forbes журнали 2023 йилнинг энг кўп даромад кўрадиган спортчилар рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Саудиянинг “Ан-Насср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду биринчи ўринни эгаллади. 37 ёшли футболчи сўнгги 12 ойда 123,9 миллион евро (136 миллион доллар) ишлаб топган. Унинг 41,9 миллиони клубдаги маошлар (“Манчестер Юнайтед”, “Ан-Насср”), яна 81,9 миллион евро турли реклама ва ҳомийлик шартномаларидан келган.

Рейтингнинг ўтган йилги етакчиси Лионель Месси эса 118,4 миллион евро (130 миллион доллар) даромад қилган. “ПСЖ” ҳужумчисининг клубдан оладиган маоши 68 миллион еврони ташкил этади.

Учинчи ўринни эса “ПСЖ”нинг яна бир футболчиси Килиан Мбаппе эгаллади. Французнинг даромади 109 миллион еврони (120 миллион доллар) ташкил этади.  

Энг кўп даромад қилган спортчилар топ-10 лиги:

1. Криштиану Роналду (футбол) — 136 миллион доллар;
2. Лионель Месси (футбол) — 130 миллион;
3. Килиан Мбаппе (футбол) — 120 миллион;
4. Леброн Жеймс (баскетбол) — 120 миллион;
5. Канело Альварес (бокс) — 110 миллион;
6. Дастин Жонсон (голф) — 107 миллион;
7. Фил Микелсон (голф) — 106 миллион;
8. Стефен Карри (баскетбол) — 100 миллион;
9. Рожер Федерер (теннис) — 95 миллион;
10. Кевин Дюрант (баскетбол) — 89 миллион.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:40, 03.05.2023.
Ўқилди: 3806 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.