Италиянинг «Болонья» клуби ҳужумчиси Алберто Жилардино Италия терма жамоасига қайтишдан умидвор эканини таъкидлаб ўтди.
«Мен «Болонья»да ўзимнинг энг яхши ўйинларимни ўтказишни хоҳлайман. Бу Италия терма жамоасига қайтишимга ёрдам беришидан умидворман. Мен яна ватан терма жамоаси либосини кйишдан хурсанд бўламан. Бу фақат мен учун хурсандчилик бўлмайди».
«Болонья»да мен вақтинчалик тўп сурмоқдаман. Балки «Женоа»га қайтиш ҳақида ҳам ўйлаб кўрарман. Буни клублар январда ҳал килишади. Аммо менга бу ерда бўлиш ёқмоқда», дейди Жилардино.