Кириш Регистрация

Анвар Бердиев: «Гол бўлганини кейин билдим»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, «Андижон» жамоаси 21-турда Фарғонада «Нефтчи» клубига 2:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўша ўйинда тажрибали ҳужумчи Анвар Бердиевнинг иккита голи мезбонларнинг ғалабаси учун етарли бўлди.

Лекин унинг киритган иккинчи голи баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Негаки, ҳакамлар ўша вазиятда гол бўлганини бироз кеч пайқадилар. Бердиев эса бу ҳолатга қуйидагича фикр билдирди.

- «Гол биринчи вазиятда бўлган экан. Тўғриси, бошида билмагандим. Эътибор берган бўлсангиз, мен тўпни тепгач қараб турдим. Ўшанда гол деб югурганим ҳам йўқ. Тўп тўсинга тегиб чизиқнинг орқасига тегиб қайтгач қанот ҳаками марказ томон югурди. Биз эса унга эътибор бермасдан қайтган тўпни кимдир дарвозага киритади деб шунга аҳамият бериб қолдик.

Кейин эса бош ҳакам майдон марказини кўрсатганидан кейингина гол бўлганини билдик. Ўйиндан сўнг сўраб-суриштирсак, жарима тўпини тепганимда дарвоза чизиғини кесиб ўтган экан. Дарвоза ортида шуғулланаётган заҳирадаги жамоадошларимиз ҳам гол бўлганини айтдилар».

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 21:54, 01.10.2012.
Ўқилди: 5225 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6986]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3388]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3140]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2977]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2132]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1997]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1958]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1952]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1817]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1738]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик