Diario AS хабарига кўра, "Барселона" ёзда Ансу Фатини катта пулга сотиш ниятида.
Манбанинг хабарига кўра, футболчининг ўзи Каталония клубини тарк этишни истамаяпти. У ҳали ҳам ўзини кўрсатиши ва ўз салоҳиятини очиб бера олишига ишонади.
Кўп жароҳатлар туфайли футболчи кейинги мавсумда юқори формага қайтиши қийин бўлмоқда. Испаниялик футболчи ушбу мавсумда Ла Лигада 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.













