Лионель Месси «ПСЖ» томонидан жазога тортилгач, мавсум охиригача жамоа сафида майдонга тушишни истамаяпти.
Бўлиб ўтган воқеалардан кейин аргентиналик футболчи яна клуб сафига қайтиб, «Парк де Пренс»да майдонга тушишни тасаввур қила олмаяпти. Боиси, мухлислар унга нисбатан ҳуштакбозлик қилиши аниқ.
Клуб бош мураббийи Кристоф Галтье эса Месси жазо муддатини ўтагандан кейин яна ўйинларда иштирок этишини истамоқда. Ҳозирча томонлар шартномани бекор қилиш ҳақида музокара олиб боришмаяпти. Агар Месси клубни муддатидан аввал тарк этишни истаса, ташаббус ундан чиқиши керак. Шунда жамоа футболчи шартноманинг қолган қисми учун маош тўламайди.
Леонинг "Пари Сен-Жермен" билан шартномаси жорий мавсум охирига қадар тузилган. Катта эҳтимол билан Месси келишувни узайтирмайди.
Эслатиб ўтамиз, Месси клуб рухсатисиз Саудия Арабистонига кетиб қолгани учун "ПСЖ" уни 2 ҳафтага машғулотлардан четлатиб, бу вақт ороалиғида уни маошдан маҳрум қилди.