Италиянинг "Наполи" жамоаси Италия чемпиони бўлди, бунинг учун жамоа "Удинезе" жамоаси билан дуранг ўйнади. "Наполи" аввалги турда Скудеттони қўлга киритишни режалаштирганди, бироқ "Салернитана"ни мағлуб эта олмади.
Италиянинг янги чемпионлари ўз уйларига жума куни кетишади, шу сабабли, клуб раҳбарияти байрамни қолдирмади - ўйиндан сўнг барча футболчилар тун бўйи чемпионликни нишонлаш ниятида меҳмонхонага йиғилишди.
Эслатиб ўтамиз, "Наполи" сўнгги бор Италия чемпионлигини 1990 йилда қўлга киритган, ўшанда жамоада афсонавий Диего Марадона ўйнаганди.