Англия чемпионатининг йигирма саккизинчи туридан ўрин олган қолдирилган ўйинда "Брайтон" "Манчестер Юнайтед"ни минимал ҳисобда мағлуб этди.
"Чайкалар"нинг италиялик мураббийи Роберто де Дзерби учрашув натижасидан жуда мамнун. У ўйиндаги воқеаларга изоҳ берди.
"Натижадан ҳам, ўйиндан ҳам жуда мамнунман, қайд этилган натижадан хурсандман. Биз кубокнинг ярим финалида ғалаба қозонишга ҳақли эдик, лекин у ерда пенальтилар сериясида мағлуб бўлдик. Бугун эса пенальти эвазига ғалаба қозондик. Ўйлашимча, бугун ва олдинги ўйинларда биз "Манчестер Юнайтед"дан яхшироқ ўйнадик", - деди де Дзерби Sky Sports билан суҳбатда.