"Арсенал"нинг собиқ ҳимоячиси, ҳозирда Испаниянинг "Леванте" жамоасида ўйнаётган Шкодран Мустафи Лондон жамоасининг жорий мавсумдаги натижалари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг 34-туридан кейин "канонирлар" 78 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. “Арсенал” пешқадам “Манчестер Сити”дан бир очкога ортда қолмоқда, “шаҳарликлар”нинг ҳисобида битта захира ўйини бор.
Мустафининг сўзларига кўра, “Арсенал” навбатдаги Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишга муваффақ бўлиб, чемпионликни қўлга киритган билан тенг.
"Арсен Венгер жамоани тарк этганидан бери "Арсенал" Чемпионлар лигасида ўйнамади. Албатта, улар шундай мавсумдан кейин чемпионликни қўлга киритишни хоҳлашади. Аммо клуб бир марта АПЛда ғолиб чиқиши эмас, бир неча йил давомида юқори поғоналарда қолиши керак", - деди Мустафи Sky Sport Germany билан суҳбатда.
"Арсенал" навбатдаги ўйинини 7 май куни "Ньюкасл"га қарши ўтказади. Ушбу учрашувнинг бошланиши Тошкент вақти билан 20:30 га белгиланган.