"ПСЖ"нинг собиқ футболчиси Жером Ротеннинг фикрига кўра, узр сўраган бўлса-да, бу Лео Мессининг клубдаги ҳолатини ўзгартирмайди.
"У хато қилганини тан олди. Бу эса "ПСЖ" тўғри иш қилганини тасдиқлайди. Клубнинг раҳбари эмасман, шунчаки менинг фикрим жуда оддий. Барча масъулиятни Мессининг бўйнига қўйиш керак. У икки йилини ПСЖда ўтказди ва жамоа учун анчагина кучини кетказди. Бу уни кечириш учун етарлими? Йўқ.
Фикримча, "ПСЖ"га Франция чемпионатининг ғолиблиги муҳим эмас. Бу қайғули, бироқ кечирим ҳеч нимани ўзгартирмайди. У жамоа мухлислари эмас, футболчиларини олдида кечирим сўрашини маълум қилди. Тушунмайман, у нима сабабдан сафарини кечиктира олмади?
У ким биландир музокара ўтказиш жараёнида. У музокара ўтказаётиб, кечирим сўрайдими? Унинг вазифаси нимадан иборат? Шунчаки ниқобни кийиб, катта суммали чек ёздириб олишми ёки футбол ўйнашми?", - деди парижликларнинг собиқ футболчиси.
Эслатиб ўтамиз, "Лорьян"дан учралган мағлубиятдан кейин футболчи ҳеч қандай рухсатсиз Саудия Арабистонига сафар қилган ва шу сабаби жамоа машғулотларидан 2 ҳафтага четлатилган.