Испания терма жамоаси ва "Барселона"нинг собиқ футболчиси, ҳозирда "Виссел Кобе" сафида Япония чемпионатида ўйнаётган Андрес Иньеста ёзги трансфер ойнасида Осиё клубини тарк этмоқчи. Бу ҳақда Nikkan Sports хабар бермоқда.
Иньеста ва япон клуби ўртасидаги амалдаги шартнома муддати келаси йилнинг январигача ҳисобланган. Андресда АҚШ ва Яқин Шарқдан яхши вариантлар бор.
38 ёшли ярим ҳимоячи 2018 йилнинг июль ойидан буён "Виссел Кобе" сафида тўп тепади. Transfermarkt портали Иньестанинг нархини 1,2 миллион еврога баҳоламоқда.













