Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

ЕЧЛ. «Н» гуруҳи. «МЮ» бу сафар ҳам қийин ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубини анча кучсиз гуруҳга тушганини таъкидлаганлар бироз адашишган кўринади. Ўтказилган икки турдан кейинги натижалар буни тасдиқлаб турибди.

Бу сафар ҳам сэр Алекс Фергюсон шогирдлари катта қийинчиликлар эвазига ғалаба қозонишди. Аввалига ЧФР Капетаноснинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олганди. Бироқ кейинчалик жароҳатидан тузалиб сафга қайтган Рунининг икки ажойиб паси натижасида Робин ван Перси икки бор муваффақият қозонди ва жамоасига қийин ва иродали ғалабани тақдим этди.

Биринчи турда «МЮ»га яхшигина бошоғриқ бўлган Туркиянинг «Галатасарой» клуби бироз кутилмаганда Португалиянинг «Брага»сига имкониятни бой бериб қўйди. Рубен Микаел биринчи бўлимда ва Алан ўйин сўнггида киритган голлари эвазига «Брага» биринчи турдаги қийин вазиятни анча ўнглаб олди.

H ГУРУҲИ
2-ТУР

ЧФР (Руминия) – МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД (Англия) 1:2 (1:1)
Голлар: Капетанос (14), ван Перси (29, 49).

ЧФР: Фелгейраш, Шепши, Каду, Рада, Иву Пинту, Агиррегарай (Никоарэ, 80), Мурешан, Сугу (Луис Алберто, 24), Камора, Бастос, Капетанос (Беланович, 61).
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Рафаэл, Рио Фердинанд, Ж. Эванс (Вуттон, 79), Эвра, Клеверли, Андерсон, Флетчер, Х. Эрнандес (Уэлбек, 83), ван Перси, Руни.
Огоҳлантириш: Рио Фердинанд (86).

ГАЛАТАСАРОЙ (Туркия) – БРАГА (Португалия) 0:2 (0:1)
Голлар: Рубен Микаэл (27), Алан (90+4).
Галатасарой: Муслера, Эбуэ, Кайя, Нункеу, Риера, Инан, Мело (Элмандер, 76), Амрабат (Йилмаз, 46), Чолак (Куртулуш, 78), Булут, Йилмаз.
Брага: Бету, Салино, Дуглао, Пауло Винисиус, Исмаили (Барбоза, 84), Куштодиу, Угу Виана (Махамат, 78), Аморим, Рубен Микаэл (Коэлью, 90), Алан, Эдер.
Огоҳлантиришлар: Мело (2), Нункеу (41) – Алан (31), Угу Виана (46), Куштодиу (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:44, 03.10.2012.
Ўқилди: 4519 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.