Кириш Регистрация
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания 1-2 Жазоир
23/06 22:00 Португалия 5-0 Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия 0-0 Гана
24/06 04:00 Панама 0-1 Хорватия
24/06 07:00 Колумбия 1-0 Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар
25/06 03:00 Шотландия - Бразилия
25/06 03:00 Марокаш - Гаити
25/06 06:00 Чехия - Мексика
25/06 06:00 ЖАР - Жанубий Корея

Шакира автомобилларини океанортига олиб кетиш учун жуда кўп пул керак

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси Жерар Пике билан ажрашганидан сўнг АҚШда яшашга қарор қилган колумбиялик хонанда Шакира олдида яна бир муаммо юзага келди.

Диққат қилинг, Барселонада қолган ҳашаматли автомобилларини океан ортига ўтказиши учун унга нақ 14 миллион евро керак, тўғри, бу аслида бойвучча хонанда учун муаммо эмас, фақат кутиш азоби ҳам бор...

Шакира Каталонияда яшаган вақти бир нечта қимматбаҳо суперкар сотиб олган. Алоҳида буюртма асосида тайёрланган дабдабали мебель ва мусиқа жиҳозлари яқин орада хонанданинг янги турар-жойига етказилади. Бироқ ҳашаматли автопаркни кўчириш осон эмас. Бунинг учун алоҳида транспортировка ва 14 миллион евро талаб этилади. Шакирага тегишли автоколлекцияда обрўли «тойчоқ»лар етарли: Mercedes Benz SI550, Tesla Model S, Audi Q7, Audi A7, шунингдек, BMW X6 ва Mercedes Benz SLK 250.

Ҳа, транспортировка харажати катта, лекин Шакира учун эмас. Бинобарин, хонанданинг умумий бойлиги 300 млн. долларга баҳоланмоқда. Демак, у севимли «тойчоқ»ларини Испаниядан олиб кетиш учун пул топишга қийналмайди. Аммо транспортировка ҳужжатларини тайёрлаш - ортиқча муаммо. Қолаверса, бунда жараён муддатини кутиш азоби ҳам бор.

Шакира хоним айни пайт АҚШда ўғиллари - Саша ва Милан билан бирга яшамоқда. Ўзаро келишувга биноан, Жерар Пике фарзандларининг барча харажатларидан 50 фоизини ўз зиммасига олган, лекин улар билан хоҳлаган вақтда кўришолмайди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:23, 07.05.2023.
Ўқилди: 9277 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалия бош мураббийи Ўзбекистонга қарши йирик ғалаба ҳақида фикр билдирди [7350]

Роналду ўзбекистонлик футболчилар билан форма алмашмади [7170]

Россиялик собиқ футболчи Ўзбекистон термасини танқид қилди [5475]

Роналду ва Беҳруз Каримов ўртасидаги фарқ — ЖЧ тарихидаги энг катта ёш фарқи сифатида қайд этилди [4734]

Фабио Каннаваро Португалиядан учралган мағлубиятдан кейин нималар деди? [4607]

Моуриньо «Реал»га керак бўлмаган футболчиларни аниқлаб олди [3215]

Роналду: «Ҳар қандай қийин вазиятда ҳам умид нурини кўриш мумкин» [2580]

Қизиқ факт. Роналду ва Месси бир хил натижа қайд этишди [2443]

ЖЧ-2026. Ҳакам VAR орқали текширувдан сўнг Азизжон Ғаниевнинг шедевр голини бекор қилди (видео) [2383]

Роналдунинг опаси Катя Авейру Португалиянинг Ўзбекистон устидан қозонилган йирик ғалабасидан танқидчиларга мурожаат қилди [2147]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик