Кириш Регистрация

Терзич: «Йигитларнинг жамоавий футбол ўйнашини томоша қилиш ёқимли»

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» клуби бош мураббийи Эдин Терзич Бундеслиганинг 31-тури доирасидаги «Вольфсбург» устидан қозонилган ғалабадан (6:0) мамнун.

«Биз баҳс бошидан охиригача мутлақ юқори ўйин кўрсатдик, нафақат кўплаб чиройли голлар урдик, балки дарвозамиз дахлсизлигини ҳам сақлаб қолдик.

Йигитларнинг жамоавий футбол ўйнашини томоша қилиш ёқимли эди. Бундай шароитда ҳар қандай рақибга қийин бўлади, айниқса ўз стадионимизда ўйнаганимизда.

Қолган учта ўйинни ҳам худди шундай истак билан ўтказсак, уларда ҳам ғалаба қозониш учун яхши имкониятларга эга бўламиз», - дея Терзичнинг сўзларини келтиради клуб сайти.

31-турдан сўнг дортмундликлар «Бавария»дан бир очко ортда қолиб, турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Дортмунднинг «Боруссия»си «Гладбах» (уйда), «Аугсбург» (сафарда) ва «Майнц» (уйда) билан ўйнаши керак.

Киритилди: 11:42, 08.05.2023.
Ўқилди: 1065 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.