Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

ОФК кубоги. Финалчилар деярли маълум

Баҳо:
+ | -

Кеча, шунингдек, ОФК кубогининг дастлабки ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди ва ҳар иккала ўйинда мезбонлар йирик — 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ироқнинг "Арбил" клуби Таиланднинг "Чонбури" клубини қабул қилди. Биринчи бўлимдан кейин ҳисоб 1:0 эди. Иккинчи бўлим бошида меҳмонлар ҳисобни тенгаштиришди. Бироқ кейинчалик ироқликлар ташаббусни бутунлай қўлга киритишди ва ҳисобни йирик кўринишга олиб келишди.

Мусобақа ғолиблигига асосий даъвогар ҳисобланаётган Саудия Арабистонининг "Ал-Иттифоқ" клуби кутилмаганда Кувайтда йирик мағлубиятга учради. Ўйиннинг 7 ва 11-дақиқаларида "Кувайт" СК 2та тўп киритишга муваффақ бўлди (ҳар иккала голни Иссам Жемаъ урди). 24-дақиқага келиб саудияликлар 1та жавоб тўпини киритишди. Иккинчи бўлимнинг 58-дақиқасида кувайтликлар учинчи голни уришди ва орадан бир дақиқа ўтиб мезбонлар футболчиси Волид Али ўзининг иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдонни тарк этди. Ярим соатдан кўпроқ вақт давомида кўпчилик бўлиб ўйнаган меҳмонлар бундай имкониятдан фойдалана олишмади. Аксинча, ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда Носир ал-Қаҳтоний жамоасининг тўртинчи голини уришга муваффақ бўлди. Жавоб учрашуви олдида "Кувайт" СК катта устунликка эга бўлиб олди.

Жавоб ўйинлари 23 октябрь куни бўлиб ўтади. Финал эса 3 ноябрга белгиланган.

ОФК КУБОГИ. ЯРИМ ФИНАЛ. ДАСТЛАБКИ ЎЙИНЛАР

"АРБИЛ" (Ироқ) - "ЧОНБУРИ" (Таиланд) - 4:1
"КУВАЙТ" СК (Кувайт) - "АЛ-ИТТИФОҚ" (Саудия Арабистони) - 4:1

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:27, 03.10.2012.
Ўқилди: 4276 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8364]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6048]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2828]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2649]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2112]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2095]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [1978]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1773]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1742]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1737]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик