"Манчестер Сити" ҳимоячиси Натан Аке Чемпионлар лигаси ярим финалида "Реал"га қарши биринчи ўйинда жароҳати сабаб майдонга туша олмайди.
28 ёшли ҳимоячи АПЛнинг 35-туридан ўрин олган "Лидс"га қарши ўйинда (2:1) жароҳат олди.
9 май куни Мадридда Чемпионлар лигаси ярим финалида "Реал"га қарши илк ўйин бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:59да бошланади.