Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти “Манчестер Сити”га қарши эртага бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси ярим финалидаги илк ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.
Эдуардо Камавинга у чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнайди. Кейин ҳамма нарса ўзгаради: тўпга эга бўлганда, у ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди.
Ҳимоявий ўйнасангиз, дурангга эришасиз. Биз ҳужум қилишимиз керак. Ўтган мавсумда ўз дарвозамиздан 5 та гол ўтказиб юбордик ва 6 та гол киритдик. Такрорлайсизми? Мен қарши эмасман.
"Манчестер Сити" бу йил анча тўлиқроқ жамоа. Улар ҳимояда жуда яхши ташкиллаштирилган ва тўп билан яхши ўйнашади. Ҳозир биз янада ҳаяжондамиз", - деди Анчелотти.